«Толибон» Афғонистонда амалдорлар учун умумий амнистия эълон қилди
«Толибон» ҳаракати Афғонистонда ҳукумат амалдорлари учун умумий амнистия эълон қилинди, бу ҳолат ҳаракат мамлакатда ҳокимият тепасига келганидан икки кун ўтиб содир бўлди, деб хабар қилмоқда AFP ҳаракат баёнотига таянган ҳолда.
«Умумий амнистия эълон қилинди. Шунинг учун, сиз оддий ҳаёт тарзини тўлиқ ишонч билан давом эттиришингиз мумкин», дейилади толиблар баёнотида. Ҳаракат вакиллари давлат хизматчиларини ўз иш жойларига қайтишга чақирди.
Маълумот учун, «Толибон» Афғонистонда ҳукумат кучлари позицияларига қарши ҳужум бошлади ва АҚШ қўшинларининг мамлакатдан олиб чиқиб кетилиши фонида катта ҳудудларни эгаллаб олди.
15 августда «Толибон» жангарилари Афғонистон пойтахти Кобулни эгаллаб олди ва амалда бутун мамлакатни қўлга киритди. Шундан сўнг, Россиянинг Кобулдаги элчихонасидан айтишларича, Афғонистон президенти Ашраф Ғани катта миқдордаги нақд пулни олиб, мамлакатдан қочиб кетди.
Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритгандан сўнг, толиблар Ғарб давлатлари ҳарбийларига ёрдам берган камида бир нафар афғонга ҳужум қилди: улар Чехиядан келган ҳарбийлар билан ишлаган маҳаллий таржимонни ўғирлаб кетди.
The Washington Post хабарига кўра, «Толибон» 2020 йил бошидан Афғонистон расмийлари билан келишув туза бошлагани сабабли мамлакатни эгаллаб олишга муваффақ бўлган, бунинг доирасида толиблар улардан қурол сотиб олган.
Қайд этилишича, толиблар барча даражадаги амалдорларга, қишлоқлардаги оддий хизматчилардан тортиб, вилоят марказларида ишлайдиган ходимларгача пора берган.
WP манбаларининг айтишича, афғон зобитлари орасида баъзи амалдорларга пул, бошқаларга эса америкаликлар мамлакатни тарк этгач, хавфсизлик кафолатлари керак бўлгани ҳақида гап-сўзлар урчиган.
Бундан олдин, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистондаги вазият бўйича навбатдаги баёнот билан чиққанди.
Маълум қилинишича, мамлакат Афғонистондаги вазиятнинг ривожланишини диққат билан кузатиб бормоқда.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024