Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда “Ибратли судя” мукофоти жорий этилади
Судялар фаолиятини баҳолаш рейтинг тизими яратилмоқда. Йил якунида рейтинг мезонлари орқали энг яхши деб топилган судяларга “Ибратли судя” мукофоти берилади.
Судялар олий кенгаши айни вақтда судялар фаолиятини баҳолаш электрон рейтинг тизимини жорий этиш устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда кенгаш котиби Хуршид Содиқов маълум қилди, дея хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Электрон тизим президентнинг 2020 йилдаги қарори ва фармони асосида, АКТ вазирлиги ва “Unicon” корхонаси билан биргаликда ишлаб чиқиляпти.
Таъкидланишича, рейтинг бир нечта мезонлар асосида шакллантирилади. Мезонларни шакллантиришда Германия тажрибасидан фойдаланилди. Профессионализм, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш, мурожаатлар билан ишлаш, билим даражаси, қабул қилинган суд қарорларининг сифати каби жами 7-8та мезонлар асосида 100 баллик тизимда рейтинг шакллантирилади.
Рейтинг орқали йил якунида энг кучли судялар аниқланиб, улар “Ибратли судя” мукофоти билан тақдирланади.
Кенгаш вакили фақат энг кучли судяларнинг рейтинги эълон қилинишини билдирди.
“Рейтинг натижаси веб-сайтда эълон қилинади. Бунда рўйхат асосида ҳамма судянинг рейтинги эълон қилинмайди. Биз энг юқори рейтингга эга бўлган, рағбатлантириш учун тавсия этиладиган номзодлар рўйхатини эълон қиламиз.
Ҳамма судянинг рейтинги эълон қилинмаслигининг сабаби – кимнингдир рейтинги паст бўлиб қолса, у ўз устида ишлаши керак бўлади, лекин буни (судя кўрадиган ишдаги) тарафлар биладиган бўлса, ҳар хил тушунмовчиликлар ва судяга ишончсизлик келиб чиқади. Шунинг учун ҳаммасини эълон қилиш ноўрин”, – дейди Хуршид Содиқов 17 август кунги матбуот анжуманида.
Мавзуга оид
09:10 / 24.05.2025
Халқаро фан олимпиадалари ғолиблари учун мукофот пули миқдори оширилди
11:38 / 02.04.2025
Ўқотар қуролни ихтиёрий топширганларга мукофот пули тўланади
13:12 / 03.03.2025
Донорларга бериладиган пул мукофоти миқдори оширилди
14:18 / 03.02.2025