Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Толиблар Жалолободда намойишчиларга қарата ўт очгани хабар қилинди
Жалолободликлар давлат байроқлари ўрнига толиблар байроқлари ўрнатилишига қарши намойишга чиққани айтилмоқда.

Фото: EPA/Vostock-photo
Афғонистоннинг Нангарҳор вилояти маркази Жалолобод шаҳрида толиблар уларга қарши намойишга чиққанларга қарата ўт очди, деб хабар берди Интерфакс маҳаллий манбаларга таяниб.
Маълумотларга кўра, икки киши ҳалок бўлган, бир неча киши яраланган.
Шаҳарликлар давлат байроқлари ўрнига толиблар байроқлари ўрнатилишига қарши намойишга чиққани айтилмоқда.
«Жангарилар Афғонистон миллий байроғини кўтариб олган намойишчиларга қарата ўт очди, икки киши ўлди, саккиз киши яраланди», — деб хабар берган манбалар.
Толиблар ҳозирча ушбу ҳолат бўйича изоҳ бермади.
Бир кун аввал Хост вилоятида давлат байроғини қўллаб-қувватлаб намойишлар ўтказилган.
Мавзуга оид

21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади

15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин

17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди

17:47 / 12.05.2025