Ўзбекистон | 16:18 / 19.08.2021
1940
1 дақиқада ўқилади

“Андижон-Термиз-Андижон” йўналишида йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилади

22 августдан бошлаб, “Андижон-Термиз-Андижон” йўналишида 660/659-сонли йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi”  акциядорлик жамияти хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, ҳафтанинг якшанба кунлари соат 14:34 да Андижондан ҳаракатини амалга оширадиган 660-сонли  йўловчи поезди Марғилон, Қўқон, Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қарши каби йирик шаҳарлардан ўтиб, Термиз шаҳрига етиб боради.  

Шунингдек, 659-сонли йўловчи поезди 23 августдан бошлаб, ҳар ҳафтанинг душанба кунлари соат 15:25 да Термиз темирйўл вокзалидан ҳаракатини амалга оширади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид