Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда дам олиш кунлари яна иссиқ бўлади
Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудида охирги 2 кун ичида бошланган ҳарорат кўтарилиши давом этади. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.
Қайд этилишича, ўтган ҳафтанинг охири ва ушбу ҳафтанинг бошида ҳаво ҳарорати 3-5 даражага пасайиши билан Ўзбекистон аҳолисини хурсанд қилган салқин ҳаво ўрнига иссиқ ҳаво массаси кириб келади.
Кеча тушдан кейин кундуз кунги ҳаво ҳарорати ўзининг меъёрий қийматларига етди, бугун ва дам олиш кунларида эса кундуз кунлари ҳаво 36-38 даража иссиққача кўтарилади. Кечалари ҳарорат кўтарилади, якшанба кунига келиб, ҳарорат 20-22 даража қийматига етади. Дам олиш кунларида ҳарорат меъёрдан 2-4 даражага юқори бўлади.
Бугун ва дам олиш кунлари республиканинг барча текислик ҳудудида ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги ўртача бўлади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Республиканинг айрим тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
12:21 / 28.05.2025
Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
11:24 / 26.05.2025
Ҳафта давомида ҳарорат пасайиб, жойларда ёмғир ёғади
22:27 / 22.05.2025
8 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи бўлиши эълон қилинди
13:12 / 21.05.2025