Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Толиблар бир неча амалдорни ҳибсга олди
The New York Times газетасининг ёзишича, толибларда «сўроқ қилиш ва жазолаш» учун қидирилаётганлар рўйхати мавжуд.
Афғонистон собиқ ҳукумати вакилларининг оила аъзолари уларнинг қариндошлари йўқолиб қолгани ёки «Толибон» жангарилари томонидан ҳибсга олингани ҳақида айтишди.
Tolo телеканалининг хабар беришича, хусусан, толиблар Лағмон вилоятининг собиқ губернатори ва полиция бошлиғини ҳибсга олган, Ғазни вилояти полиция бошқармаси раҳбари ҳам бедарак йўқолган.
Аввалроқ The New York Times БМТ ҳужжатига асосланиб толиблар Афғонистондаги АҚШ ва Британия кучларига ёрдам берганларни қидириш ишларини кучайтиргани ҳақида хабар қилганди. Газетанинг ёзишича, толибларда «сўроқ қилиш ва жазолаш» учун қидирилаётганлар рўйхати мавжуд.
Шу билан бирга, аввалроқ «Tолибон» вакили Забиҳулла Мужоҳид Афғонистонда АҚШ ва унинг иттифоқчилари билан ҳамкорлик қилган барча афғонлар амнистия қилинишини айтганди. Сешанба куни толиблар умумий амнистия эълон қилди.
Толиблар вакили Алҳанафий Вардак аҳолини хавотирланмасликка чақирди. Унинг сўзларига кўра, Кобул аҳолисининг ҳаёти ва мол-мулкига ҳеч нарса хавф солмайди.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025