Ўзбекистон | 18:14 / 22.08.2021
9672
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга Хитойдан яна 3 млн доза вакцина келтирилди

Мамлакатда сўнгги вақтларда кунлик эмлаш кўрсаткичлари тушиб кетгани кузатилаётганди. Тўлиқ эмланганлар сони эндигина 1,5 миллионга яқинлашмоқда.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

22 август куни Ўзбекистонга ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 3 миллион дозаси олиб келинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, эндиликда мамлакатга келтирилган жами вакциналар 17 миллион 856 минг 540 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:

  • 13 500 000 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,
  • 3 000 060 дозаси Moderna.
  • 986 480 дозаси AstraZeneca,
  • 370 000 дозаси Спутник V вакцинасидир.

Июль ойида Ўзбекистонда вакцинация жараёни тезлашган ва кунига ўртача 400-500 минг доза вакцина қўлланаётганди, аммо август ойи бошига келиб вакцина захираси камайишига мутаносиб тарзда кунлик эмланиш кўрсаткичи ҳам 50-70 минг доза даражасига пасайганди. Хусусан, 21 август куни 74 минг дозадан ортиқроқ вакцина қўлланган. 

ССВга кўра, шу кунга қадар 12 миллион 750 минг 44 доза вакцина эмлаш жараёнларида фойдаланилди.

Коронавирусга қарши тўлиқ эмланган фуқаролар сони 1 миллион 479 минг 304 нафарни ташкил қилмоқда.

Мавзуга оид