Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда кузатилган қуюн юзасидан расмий изоҳ берилди

Аввалроқ саҳифамиз орқали #Kunmobilmuxbiri’нинг Андижон тумани Бўтақара қишлоғида торнадога ўхшаш чангли шамол кузатилаётгани тўғрисидаги видеосини эълон қилган эдик.
Ўзгидромет хабарига кўра, 25 август куни соат 15:00 ва 16:30 орасида Фарғона водийси вилоятлари ва Тошкент вилояти айрим ҳудудларида кичик майдонда атмосфера босими фарқларида кескин ўзгаришлар юзага келган. Бу Тожикистон Республикаси баланд Помир тоғликларидаги юқори босимли ҳудуд ҳамда Фарғона водийси вилоятларида паст босимли ҳудудларнинг кескин ривожланиш фонида юз берган.
Натижада, айрим жойларда кичик шамол уйирмалари, бошқача айтганда, қуюн ҳодисалари кузатилган.
«Қуюн ҳодисалари, узоқ муддатли ёғингарчиликсиз ёз кунларида тез-тез кузатиладиган ҳодиса бўлиб, бу табиат ҳодисалари Ўзбекистон шароитида хавфли пўртаналарни келтириб чиқармайди», — дейилади Ўзгидромет хабарида.
Мавзуга оид

22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди

23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди

19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

07:50 / 24.05.2025