Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга мобил телефонлар асосан 7та давлатдан олиб келинмоқда
Ўзбекистон хориждан 1,4 млн дона мобил телефон импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Қўмита хабарига кўра, 2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон хориждан қиймати 94,3 млн AҚШ долларига тенг бўлган 1,4 млн дона мобил телефонлар импорт қилган.
Қайд этилишича, телефон импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,0 млн донага ошган.
Таъкидланишича, Ўзбекистон 11та давлатдан мобил телефонлар импорт қилган.
Ўзбекистон мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар қуйидагича:
- Хитой – 896,4 минг дона;
- Вьетнам – 257,5 минг дона;
- БАА – 148,8 минг дона;
- Ҳиндистон – 48,6 минг дона;
- Қозоғистон – 45,0 минг дона;
- Россия – 967 дона;
- Корея – 700 дона.
Мавзуга оид
10:40 / 28.05.2025
Олий таълим ташкилотларида қанча талаба таҳсил олаётгани айтилди
11:13 / 27.05.2025
Қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилгани айтилди
13:07 / 26.05.2025
34 йилда умумий ўрта таълим ташкилотлари сони қанчага ошгани айтилди
16:22 / 24.05.2025