Жаҳон | 22:49 / 26.08.2021
14875
1 дақиқада ўқилади

Покистонлик ҳайдовчи Кобул аэропортини кўришга кириб АҚШга бориб қолди

Покистонлик ҳайдовчи юк машинасини Кобул кўчаларида қолдирди ва аэропортда нима содир бўлаётганини кўрмоқчи бўлиб аэропортга кириб кетди. Сўнг қариндошларига АҚШдан қўнғироқ қилди.

Фото: AFP

Покистоннинг Торкҳам шаҳридан келган юк машина ҳайдовчиси Машо Шинвари Кобул аэропортида содир бўлаётган воқеаларни кўришга кириб тасодифан АҚШга эвакуация қилинган. Шинвари қариндошларига АҚШдан қўнғироқ қилди, деб хабар берди The Siasat Daily нашри.

Шинварининг оиласи уч кун давомида у билан боғлана олмади ва уни ҳалок бўлди деган қарорга келган.

Маълум бўлишича, Шинвари юк машинасини Кобул кўчаларида қолдирган ва пойтахт аэропортида нима содир бўлаётганини кўришга борган. Натижада, покистонлик АҚШга кетаётган эвакуация самолётига қандайдир тарзда тушиб қолган.

Шу билан бирга, АҚШ ҳарбийлари Кобулдан эвакуация қилишни давом эттирмоқдалар ҳамда Кобулдаги террористик ҳужумларга ҳарбий жавоб беришга тайёргарлик кўришмоқда.

Аввалроқ, оммавий ахборот воситалари Кобулдаги Италия самолётининг бомбардимон қилиниши ҳақида хабар берган эди.

Мавзуга оид