Марҳум Ботир Зокиров орден билан тақдирланди
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқ артисти марҳум Ботир Зокировни “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотлаш тўғрисида алоҳида фармон имзолади.
“Ўзининг буюк истеъдоди, ноёб ва бетакрор ижоди билан ўзбек эстрада санъатига асос солиб, миллий маданиятимизни ривожлантириш, унинг шон-шуҳратини дунё халқлари ўртасида кенг тарғиб этишга қўшган беқиёс ҳиссаси, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш борасидаги унутилмас хизматларини инобатга олиб ҳамда таваллудининг 85 йиллиги муносабати билан халқимизнинг ардоқли фарзанди, буюк санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти, марҳум Ботир Каримович Зокиров “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотлансин”, – дейилади фармонда.
Маълумот учун, санъат арбоби Ботир Зокиров 2000 йилда “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланган.
Ўтган йили декабрда Ботир Зокиров таваллудининг 85 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида президент фармони қабул қилинган. Ҳужжатда, санъат арбобига атаб Тошкентда миллий эстрада олий мактаби, ёдгорлик мажмуи ва музей очилиши, пойтахтда унинг ҳайкали ўрнатилиши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
20:46 / 19.07.2024
«Ўзбекконцерт» лицензиясиз фаолият юритган 65 нафар санъаткорга чора кўрди
18:00 / 17.07.2024
«Трест 12»га тендерсиз лойиҳалар, бажарилмаган ваъда ва “енгилмаган” коррупция – Ботир Зокировнинг 5 йили
12:05 / 17.07.2024
Ботир Зокиров қурилиш вазири лавозимидан кетди
20:36 / 07.06.2024