Жаҳон | 15:03 / 28.08.2021
45099
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда 29 август мотам куни деб эълон қилинди

26 август куни Байзак районида жойлашган 28349-ҳарбий қисм омборида содир бўлган портлаш ва ёнғин оқибатларини бартараф қилиш вақтида 13 киши ҳалок бўлган ва 98 киши жароҳатланган.

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Жамбил областидаги ўқ-дори омборида юз берган портлашлар оқибатида инсонлар ҳалок бўлиши муносабати билан 29 августни мотам куни деб эълон қилди.

«Жамбил областининг Байзак районида инсонлар ўлимига сабаб бўлган фожиали воқеа муносабати билан 29 августни умуммиллий мотам куни деб эълон қиламан», — деб ёзди Тўқаев Twitter’да.

26 август куни Байзак районида жойлашган 28349-ҳарбий қисм омборида ёнғин келиб чиқиши оқибатида портлашлар содир бўлди.

Охирги маълумотларга кўра, портлаш ва ёнғин оқибатларини бартараф қилиш вақтида 13 киши ҳалок бўлган ва 98 киши жароҳатланган. Уларнинг аксарияти қутқарувчилар, ҳарбийлар ва прокуратура ходимлари бўлган.

Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, қурбонлар ва яраланганлар орасида тинч аҳоли вакиллари йўқ.

Мавзуга оид