Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
31 август куни республика бўйича ҳаво кам булутли бўлади
31 августда кундуз куни республика бўйича ҳаво кам булутли, фақат Тошкент вилоятида булутли бўлади. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар бермоқда.
Қайд этилишича, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво 30-35 даража иссиққача кўтарилади.
Пойтахтда куннинг иккинчи ярмида момақалдироқ билан бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Шамол тезлиги 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 32-34 даража иссиқ бўлади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 20-25 даража иссиқ бўлади.
Мавзуга оид
22:27 / 22.05.2025
8 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи бўлиши эълон қилинди
13:12 / 21.05.2025
Ғарбдан келадиган совуқ антициклон юртимизга салқинликни олиб келади
18:42 / 13.05.2025
Бу ҳафта бизни май учун рекорд иссиқ кутмоқда — Эркин Абдулаҳатов
21:59 / 10.05.2025