Ислом тараққиёт банкининг йиллик йиғилиши Тошкентда бўлиб ўтмоқда
1-4 сентябр кунлари Тошкентдаги Халқаро Конгресс марказида Ислом тараққиёт банки (IsDB) Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Тадбирда ИТБ гуруҳига кирувчи 57 мамлакатдан вазирлар ва расмийлар, шунингдек, 2000 дан ортиқ йирик бизнес вакиллари, экспертлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари бевосита ва онлайн тарзда қатнашмоқда.
Учрашувнинг асосий мавзуси — ИТБга аъзо мамлакатларнинг пандемиядан кейин ижтимоий ва иқтисодий тикланиши.
Асосий тадбирлардан ташқари, иқтисодиёт, барқарор ривожланиш, соғлиқни сақлаш, таълим, ислом молияси мавзуларида қўшимча учрашувлар ўтказилади.
ИТБнинг Тошкентдаги йиғилиши пандемия бошланганидан буён халқаро миқёсдаги биринчи йирик офлайн тадбир ҳисобланади.
«Банк ташкил этилганидан буён кўп томонлама ҳамкорлик Банк миссиясининг муҳим вазифаси ҳисобланади. Бугунги кунда ҳар қачонгидан ҳам, Ислом мамлакатлари ва умуман халқаро ҳамжамият олдида миллионлаб одамларнинг иқтисодий ривожланиш афзалликларидан баҳраманд бўлишига тўсқинлик қиладиган мураккаб глобал муаммолар турибди. Бу йилги йиллик йиғилиш банк аъзо мамлакатларига ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун умумий кун тартибини ишлаб чиқиш учун имконият яратади», деди Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад Сулаймон Ал-Жассер.
Шу кунгача ИТБ Ўзбекистонда турли соҳаларда 100 дан ортиқ лойиҳаларни қўллаб-қувватлади.
Ислом тараққиёт банки (IsDB) гуруҳи ҳақида
Ислом тараққиёт банки гуруҳи таркибига Ислом тараққиёт банки, Хусусий секторни ривожлантириш бўйича ислом корпорацияси, Халқаро ислом савдо ва молия корпорацияси, Инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш бўйича ислом корпорацияси ҳамда Ислом тадқиқот ва малака ошириш институти киради. Банк 1974 йилда Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида ташкил этилган.
Дунёнинг 57 мамлакати ИТБ гуруҳига аъзо бўлиб, ташкилот фаолияти иқтисодиётнинг стратегик тармоқларида йирик инфратузилма ва ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни молиялаштиришдан иборат.
Мавзуга оид
08:25 / 17.05.2022
Ислом тараққиёт банки онкология хизматини ривожлантиришга маблағ ажратади
11:39 / 15.02.2022
Ўзбекистон ва Ислом тараққиёт банки янги ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқади
12:11 / 21.09.2021
ИТБ ва ОПЕК қишлоқ жойларни ривожлантириш лойиҳасини молиялаштиради
11:50 / 05.09.2021