Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Alibaba Хитойда аҳоли фаровонлигини ошириш учун 15,5 млрд доллар ажратади
Бу билан Alibaba бир неча йиллар давомида тўплаган бойлигини давлатга қайтариш мажбуриятини олган рақобатчилари қаторига қўшилди.
Alibaba Group «умумий фаровонлик» ҳамда камбағаллар ва бойлар орасидаги фарқни йўқотиш учун 100 млрд юан (15,5 млрд доллар) ажратишга ваъда берди. Ушбу маблағни беш йил давомида технологияларга инвестициялар киритиш ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича 10та лойиҳага тақсимлаш режалаштирилган, деб хабар берди Bloomberg.
Alibaba вакили ушбу маълумотни тасдиқлади, аммо батафсил изоҳ бермади. Бу билан Alibaba бир неча йиллар давомида тўплаган бойлигини давлатга қайтариш мажбуриятини олган рақобатчилари қаторига қўшилди.
Қишлоқ жойларида Alibaba компаниясига рақобатчи бўлган Pinduoduo компанияси фермерлар фаолиятини яхшилаш учун 1,5 млрд доллар ажратишга ваъда берди. Августда Tencent Holdings ижтимоий масъулият дастури учун 15 млрд доллар ажратишини маълум қилганди.
Технологик миллиардерлар — Pinduoduo раҳбари Колин Хуанг, ByteDance раҳбари Чжан Имин, Xiaomi асосчиси Лей Цзюн ва бошқаларнинг ўзлари ҳам ижтимоий мақсадлар учун йирик миқдорда маблағ ажратмоқда.
Alibaba 2025 йилгача ажратадиган маблағ компания ҳозирги маблағининг 31 фоизини ташкил этади.
Мавзуга оид
17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди
16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади
17:04 / 03.04.2025
Хитой ва Европа Иттифоқи АҚШ янги бож тарифларига норозилик билдирди
23:16 / 01.04.2025