Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда бобо уй талашиб набирасини пичоқлаб қўйди
Қашқадарё вилояти Қарши туманида яшовчи шахс уй талашиш ортидан келиб чиққан жанжал пайтида ўз набирасини пичоқлаб қўйган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 29 август куни соат 22:00 ларда Қарши тумани Пахтазор маҳалласида яшовчи нафақахўр Т.О. набираси Ғ.О. билан уй-жой масаласида жанжаллашиб қолган.
Жанжал давомида бобо набирасининг чап томон қорин олд соҳасига бир маротаба пичоқ санчиб, унга тан жароҳати етказган. Оқибатда Ғ.О. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳодиса юзасидан Қарши тумани ИИБ тергов бўлими томонидан жиноят кодекснинг тегишли моддаси билан жиноий иш қўзғатилган.
Мавзуга оид
15:18 / 08.12.2024
Қашқадарёда хотинини ов қуроли билан отиб қўйган эркакка ҳукм ўқилди
13:19 / 15.10.2024
Қашқадарёда Labo ҳайдовчиси пиёдани уриб юбориб, пахта даласига ташлаб кетди. Жабрланувчи вафот этган
18:11 / 07.10.2024
Қашқадарёда газ-заправкада портлаш содир бўлди
10:40 / 14.08.2024