Ўзбекистон | 10:37 / 05.09.2021
11859
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Қаторасига учинчи кун кунлик ҳолатлар 700дан кам бўлмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 662 кишида коронавирус, 140 кишида пневмония аниқланиб, жами 9 бемор вафот этгани тўғрисида хабар берди.

«2021 йил 4 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 159871 (+662) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 66 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 21 нафари Андижон вилоятида,
  • 14 нафари Бухоро вилоятида,
  • 17 нафари Жиззах вилоятида,
  • 10 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 8 нафари Навоий вилоятида,
  • 17 нафари Наманган вилоятида,
  • 52 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 16 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 11 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 53 нафари Фарғона вилоятида,
  • 19 нафари Хоразм вилоятида,
  • 119 нафари Тошкент вилоятида,
  • 239 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Ўзбекистонда қаторасига учинчи кун кунлик ҳолатлар сони 700дан кам бўлмоқда - 2 сентябрь куни 689, 3 сентябрь куни 648 кишига коронавирус ташхиси қўйилганди.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 71 нафар,
  • Бухоро вилоятида 24 нафар,
  • Жиззах вилоятида 32 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 14 нафар, 
  • Навоий вилоятида 13 нафар, 
  • Наманган вилоятида 45 нафар, 
  • Самарқанд вилоятида 74 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 19 нафар,
  • Фарғона вилоятида 63 нафар,
  • Тошкент вилоятида 99 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 134 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 151655 (+588) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

ССВ сўнгги бир кунда коронавирусга чалинган беморларнинг яна 6 нафари вафот этгани ҳақида хабар берди, пандемия бошидан буён расмий статистика бўйича коронавирус туфайли қайд этилган ўлим ҳолатлари сони 1112 нафарни ташкил қилмоқда.

4 сентябрь куни 140 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами ҳолатлар сони 24479 нафарга етди. Кеча уларнинг 223 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 17505 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 187 нафарга етди.

Мавзуга оид