Ўзбекистон | 15:25 / 06.09.2021
5599
1 дақиқада ўқилади

Андижондаги 767та мактабда биринчи қўнғироқ янгради

Бугун, 6 сентябрь куни юртимизнинг барча мактабларида 2021/22 ўқув йили бошланиши муносабати билан “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари ўтказилди.

Андижон вилоятидаги мавжуд 767 та таълим даргоҳларида ҳам ана шундай тадбирлар ташкил этилиб, синф хоналари билимга чанқоқ ўқувчилар билан тўлди.

Янги ўқув йилида ҳудуддаги умумтаълим мактабларига 583 836 нафар ўқувчи жалб этилди. Уларга 40 719 нафар педагог ходим таълим-тарбия жараёнини олиб боришга киришишди.

Жорий ўқув йили вилоятда 52 390 нафар ўқувчи 1-синфга қабул қилиниб, улар учун 12 турдаги Президент совғалари топширилди.

Kun.uz мухбири Андижон шаҳридаги 31-умумтаълим мактабидаги ҳам “Биринчи қўнғироқ” тадбирини тасвирга туширди.

Элмурод Эрматов
Тайёрлаган Элмурод Эрматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид