Жамият | 12:15 / 06.09.2021
25369
1 дақиқада ўқилади
Боёвут тумани ҳокими ўринбосари 51 ёшида вафот этди
У сўнгги кунларда оғир дард билан курашиб келган ва Тошкентда гематология марказида даволанишда бўлган.
Сирдарё вилояти Боёвут тумани ҳокимининг ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Саодат Мирзаева 51 ёшида вафот этди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Саодат Мирзаева 1969 йилда Сирдарё вилояти Боёвут туманида туғилган. У меҳнат фаолияти давомида мактабгача таълим, умумий ўрта таълим мактабларида тарбиячи, ўқитувчи, мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
У 2020 йил 26 июндан буён Боёвут тумани ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Мавзуга оид
16:04 / 01.11.2024
Боёвут ҳокими Дилфуза Уралова фермерни ҳақоратлаб, ИИБга уни қамаб қўйишни буюрди
19:06 / 14.01.2024
Сирдарёда 62,5 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан-заправка эгалари ушланди
10:18 / 08.01.2023
Сирдарёда туман ХТБ собиқ иқтисодчиси фирибгарлик қилгани аниқланди
20:46 / 12.12.2022