Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боливиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 21 киши ҳалок бўлди
Боливиянинг марказий қисмида автобуснинг жарга қулаши оқибатида камида 21 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат президенти Луис Арсе маълум қилди.
“Биз Кочабамба департаментидаги Морочата шаҳри яқинида автобус иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисасида 21 киши ҳалок бўлгани ва 12 киши жабрлангани ҳақида қайғули хабар олдик. Қурбонлар оилаларига ҳамдардлик билдирамиз”, деб ёзган Арсе Twitter’да.
Unitel телеканалининг хабар беришича, Кильякольо шаҳрига йўналаётган автобус 200 метр баландликдан қулаган. Ҳозирда шифохонада бўлган автобус ҳайдовчисининг таъкидлашича, у йўлда кўтарилган чанг сабабли олдинда кетаётган машинани кеч пайқаган ва у билан тўқнашишдан қочиш учун автобусни кескин тўхтатишга мажбур бўлган. Бунинг оқибатида у автобус бошқарувини йўқотган ва транспорт воситаси жарга қулаган.
Мавзуга оид
18:39 / 02.05.2025
Боливияда бортида беш киши бўлган самолёт ғойиб бўлди
18:51 / 17.12.2024
Боливия прокуратураси собиқ президент Эво Моралесни ҳибсга олишга ордер берди
22:37 / 27.10.2024
Боливия собиқ президенти Эво Моралесга суиқасд уюштирилди
17:12 / 23.09.2024