Ўзбекистон | 10:36 / 07.09.2021
11861
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Кунлик ҳолатлар июль ойидан буён илк марта 600дан камайди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 597 кишида коронавирус, 81 кишида пневмония аниқланиб, жами 7 бемор вафот этгани тўғрисида хабар берди.

«2021 йил 6 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 161108 (+597) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 33 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 18 нафари Андижон вилоятида,
  • 15 нафари Бухоро вилоятида,
  • 18 нафари Жиззах вилоятида,
  • 11 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 9 нафари Навоий вилоятида,
  • 15 нафари Наманган вилоятида,
  • 61 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 20 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 9 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 55 нафари Фарғона вилоятида,
  • 29 нафари Хоразм вилоятида,
  • 94 нафари Тошкент вилоятида,
  • 210 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Ўзбекистонда 19 июлдан бери илк марта кунлик ҳолатлар сони 600дан кам бўлди, 50 кун олдин 585та янги ҳолат рўйхатга олинганди. Бунгача қаторасига тўрт кун давомида кунлик ҳолатлар сони 600-700 оралиғида бўлган, бир кун олдин 640 кишига коронавирус ташхиси қўйилганди.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 37 нафар,
  • Бухоро вилоятида 27 нафар,
  • Жиззах вилоятида 27 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 15 нафар, 
  • Навоий вилоятида 11 нафар,
  • Наманган вилоятида 37 нафар, 
  • Сирдарё вилоятида 83 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 16 нафар,
  • Фарғона вилоятида 60 нафар, 
  • Хоразм вилоятида 28 нафар,
  • Тошкент вилоятида 115 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 198 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 152938 (+654) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

ССВ сўнгги бир кунда коронавирусга чалинган беморларнинг яна 5 нафари вафот этгани ҳақида хабар берди, пандемия бошидан буён расмий статистика бўйича коронавирус туфайли қайд этилган ўлим ҳолатлари сони 1125 нафарни ташкил қилмоқда.

5 сентябрь куни 81 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами ҳолатлар сони 24683тага етди. Сўнгги бир кунда уларнинг 268 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 18019 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 2 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 192 нафарга етди.

Мавзуга оид