Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 08:46 / 07.09.2021
6974
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон 33 млн долларлик узум экспорт қилди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 40та хорижий давлатга қиймати 33,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 35 минг тонна узум экспорт қилган.
Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 7,4 минг тоннага камайган.
Ўтган 7 ой мобайнида Ўзбекистон энг кўп узум экспорт қилган давлатлар:
- Россия – 8,6 минг тонна;
- Қозоғистон – 7,7 минг тонна;
- Хитой – 4,9 минг тонна;
- Қирғиз Р. – 3,0 минг тонна;
- Туркия – 2,1 минг тонна.
Маълумот ўрнида, 2021 йилнинг 7 ойида энг кўп узум экспорт қилган ҳудудлар:
- Самарқанд вилояти – 12,1 минг тонна;
- Фарғона вилояти – 7,7 минг тонна;
- Тошкент вилояти – 3,6 минг тонна;
- Наманган вилояти – 2,1 минг тонна.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
10:40 / 28.05.2025
Олий таълим ташкилотларида қанча талаба таҳсил олаётгани айтилди
11:13 / 27.05.2025
Қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилгани айтилди
13:07 / 26.05.2025
34 йилда умумий ўрта таълим ташкилотлари сони қанчага ошгани айтилди
11:21 / 23.05.2025