Ўзбекистон | 13:48 / 08.09.2021
2029
1 дақиқада ўқилади
Ташаббусли бюджет: Навоий вилоятида 39 та таклиф тасдиқланди
Молия вазирлигининг «Очиқ бюджет» ахборот порталига Навоий вилоятида учраётган камчиликлар ечимига маҳаллий бюджетдан пул ажратиш бўйича энг кўп овоз олган 39 та таклиф тасдиқланди.
Тасдиқланган таклифларнинг 25 таси ҳудуддаги мактабларни таъмирлаш, жиҳозлаш, компьютер жамланмалари, электрон китоблар олиб бериш, кузатув камералари ўрнатиш билан боғлиқ. Қолган таклифлар маҳаллаларга янги бино қуриш, ички йўлларни, маданият бўлимини таъмирлаш, спорт майдончалари қуриш кабилардан иборат.
Навоий вилояти бўйича «Ташаббусли бюджет» лойиҳасига қарийб 13,2 млрд сўм ажратилган. Ғолиб деб топилган лойиҳалар туман ва шаҳар халқ депутатлари қарори билан молиялаштирилади.
Мавзуга оид
14:11 / 11.11.2024
Навоийда Nexia ва Exeed тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
12:32 / 06.11.2024
Миср Навоийдаги мис конида бурғилаш ишларини бошлади
16:28 / 01.11.2024
Зарафшон шаҳри аэропорти фаолияти тикланиши мумкин
12:39 / 01.11.2024