Ўзбекистон | 14:36 / 15.09.2021
8868
1 дақиқада ўқилади

ДХХ “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига қабул эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига ўқишга кириш истагини билдирган жорий йилда умумтаълим мактабларининг 9-синфда ўқиётган ўқувчилар 2021 йил 5 сентябрдан 5 октябргача Давлат хавфсизлик хизматининг вилоят (шаҳар) ва туман бўлимларига ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.

Фото: KUN.UZ

“Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейида ўқиш истагини билдирган ўқувчилар учун ДХХнинг ҳудудий бўлимларида ҳарбий-касбий танлаш тадбирлари ўтказилади.

Ушбу синовлардан муваффақиятли ўтган ўқувчилар Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларида иштирок этишади.

Тест синовлари тарих ҳамда инглиз тили фанларидан ўтказилади.

Маълумот учун, президент қарорига мувофиқ «Темурбеклар мактаби» битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ўқишга киришда Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларида ўзлари тўплаган балларнинг 30 фоизи миқдоридаги, республиканинг бошқа давлат олий таълим муассасаларига ўқишга киришда эса ўзлари тўплаган балларнинг 15 фоизи миқдоридаги қўшимча баллар кўринишида имтиёз берилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид