Тожикистон Байденнинг баёноти юзасидан эътироз билдирди

Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг Душанбедаги элчиси Жон Марк Поммершаймни чақиртириб, унга АҚШ президенти Жо Байденнинг Тожикистон ҳақидаги сўзлари учун норозилик нотаси топширди.
Таъкидланишича, нотада “бундай баёнотлар дўстона муносабатлар ва шериклик руҳига тўғри келмаслиги” айтилган.
Шу билан бирга, Тожикистон АҚШ билан ҳурмат ва ўзаро кўмакка асосланган ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантиришдан манфаатдорлиги айтилган.
Бир неча кун аввал Байден Тожикистон номига баҳсли сўзлар айтган. У ўз нутқларидан бирида Кобул аэропортида афғонлар АҚШ самолёти қанотлари ва шассисига чирмашиб қочишга уринган, сўнгра баландликдан қулаган вазият Тожикистондан АҚШ тарафдорлари эвакуация қилинганда ҳам юз бериши мумкинлигини айтган.
“Мисол учун, биз Тожикистонда бўлганимизда ва С-130 самолётини учиш йўлагига олиб чиқиб, бизни хуш кўрувчи барчага самолётга чиқишни айтганимизда, у ерда ҳам шассига осилиб олган одамларни кўрган бўлардик”, деб айтган Байден.
АҚШ президенти шу сўзлари билан Афғонистон бўйича қарорини яна бир бор ҳимоялашга уринган.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Мавзуга оид

17:19 / 07.05.2025
«Путин тўхтайди» деб ўйлайдиганлар шунчаки аҳмоқ – Байден

17:57 / 29.04.2025
Уч мамлакатнинг аҳиллиги тимсоли — “Дўстлик” стеласидан репортаж

16:52 / 29.04.2025
Қирғизистон Тожикистон билан чегарани тиканли симлар билан тўсишни бошлади

16:36 / 17.04.2025