Ўзбекистон | 18:25 / 15.09.2021
1816
2 дақиқада ўқилади

Хива – туркий дунё маданият пойтахти, деб эълон қилинди

Хива шаҳрида «Марказий Осиё дунё цивилизациялари чорраҳасида» халқаро маданият форуми бошланди.

Форум доирасида бир қатор тадбирларнинг ўтказилиши, хусусан, Хива шаҳрида ТУРКСОЙ ташкилотига аъзо давлатлар маданият вазирларининг навбатдаги мажлиси кўзда тутилган.

Тадбирни бош вазир ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов очиб бериб, иштирокчи давлатлар вакилларини табриклади.

Шундан сўнг, ЮНЕСКО ташкилотининг Ўзбекистондаги вакили Габриэлла Рамос ҳамда «Турксой» халқаро ташкилоти директори ўринбосари Билол Чақижи сўзга чиқиб, Маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳамда Хива шаҳар ҳокими Темур Давлетовга Хиванинг туркий дунё маданият пойтахти, деб эълон қилингани тўғрисидаги сертификатни топширди.

Халқаро маданий форум бутун минтақадаги маҳаллий ва ҳукумат раҳбарларини бирлаштириб, минтақавий муаммоларни муҳокама қилиш ва уларни самарали ҳамкорлик орқали ҳал қилишга қаратилган. Бундан ташқари, форумда минтақанинг барқарор ривожланиши учун иқлим ўзгариши ва COVID-19 пандемияси келтириб чиқарадиган таҳдид ва муаммолар ҳам муҳокама қилиниши белгиланган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид