Хитойда коронавирусга қарши эмланганлар сони 1 млрддан ошди
Пекинда катта ёшли аҳолининг 97 фоиздан ортиғи коронавирусга қарши тўлиқ эмланган. Тянцзин, Шанҳай ва Чжэцянда 12 ёшдан катталарнинг 80 фоизга яқини эмлаб бўлинган.
Хитойда 1 миллиарддан ортиқ киши коронавирусга қарши эмланди, бу мамлакат аҳолисининг 70 фоизга яқинини ташкил этади, деб ёзмоқда Bloomberg агентлиги.
Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссияси вакили Ми Фэннинг маълумот беришича, 15 сентябр ҳолатига 2,16 млрд эмлаш амалга оширилган. Бу бутун дунёдаги эмлашларнинг (5,18 млрд) учдан бир қисмига тенг.
Агентликнинг ёзишича, Пекинда катта ёшли аҳолининг 97 фоиздан ортиғи коронавирусга қарши тўлиқ эмланган. Тянцзин, Шанҳай ва Чжэцянда 12 ёшдан катталарнинг 80 фоизга яқини эмлаб бўлинган.
Қайд этилишича, Хитой эмлаш суръати бўйича ЕИ ва АҚШдан ўзиб кетди. Ҳозирда АҚШда аҳолининг ярмига яқини коронавирусга қарши тўлиқ эмланган.
Шу билан бирга, Пекин пандемия сабабли жорий этилган чеклов чораларини юмшатмоқчи эмас.
Worldometer сайти маълумотларига кўра, Хитойда 95 мингдан ортиқ киши касалликка чалинган, 4,6 мингга яқин бемор вафот этган.
Мавзуга оид
22:37 / 23.11.2024
Politico: Хитой иқлим сиёсати пойгасида АҚШ ва ЕИдан ўзиб кетди
21:00 / 21.11.2024
АҚШ–Хитой зиддияти ва Тайван омили: Трампдан нима кутиш мумкин?
19:13 / 21.11.2024
Хитойда 83 млрд долларлик олтин захираси топилди
21:37 / 20.11.2024