Жаҳон | 18:41 / 18.09.2021
4695
1 дақиқада ўқилади

АҚШда Pfizer вакцинасининг учинчи дозаси билан эмланиш тавсия қилинди

Маслаҳатчилар гуруҳи 65 ёшдан ошганлар ва хатар гуруҳига кирувчиларни бустер доза билан эмлашни тавсия қилди. 

Фото: Marie Uzcategui/Bloomberg via Getty Images

АҚШ Озиқ-овқат ва дори воситалари бўйича бошқармасининг маслаҳатчилар гуруҳи 65 ёшдан ошганларни Pfizer вакцинасининг бустер дозаси билан эмлашни маъқуллади. Бу ҳақда Axios хабар бермоқда.

Экспертлар шунингдек, хатар гуруҳига кирувчиларга ҳам коронавирусга қарши вакцинанинг учинчи дозаси билан эмланишни тавсия қилди.

«Бу борада якуний қарорни FDA қабул қилади», — дея эслатиб ўтган нашр.

Аввалроқ халқаро олимлар гуруҳи коронавирусга қарши ревакцинация бефойда ва ножўя таъсирлар келтириб чиқариши мумкин деган хулосага келганди.

Олимларнинг фикрича, агарда бустер доза (учинчи эмлатма) организмга жуда эрта ёки жуда тез киритилса, миокардит келтириб чиқариши ёки Гийена-Барре синдромига сабаб бўлиши мумкин.

Мавзуга оид