Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИТБ ва ОПЕК қишлоқ жойларни ривожлантириш лойиҳасини молиялаштиради
Президент томонидан “Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси иштирокида “Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди.
Лойиҳа қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этишга йўналтирилган.
“Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш” лойиҳасини молиялаштириш учун:
- Ислом тараққиёт банки (ИТБ) директорлар кенгашининг 200 млн доллар миқдорида қарз ажратилиши тўғрисидаги қарори;
- ОПЕК директорлар кенгашининг ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси томонидан 75 млн доллар миқдорида қарз ажратилиши тўғрисидаги қарори маъқулланган.
Қарзлар беш йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олувчи 20 йил муддатга берилади.
БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Лойиҳани амалга ошириш даврида масъул ижро этувчи органнинг ҳамкори сифатида фаолият кўрсатади.
Лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистоннинг улуши 59,95 млн доллар миқдоридаги маблағлардан иборат.
Лойиҳа Қорақалпоғистон, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятларининг 20 та туманидаги 170 та маҳаллаларда амалга оширилади. Уни амалга ошириш даври - 5 йил (2021-2025 йиллар).
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги лойиҳани ўз вақтида амалга ошириш ва мувофиқлаштириш, шунингдек, ИТБ ва ОПЕК кредитларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича масъул ижро этувчи орган ҳисобланади.
Лойиҳани амалга ошириш доирасида:
- ҳосил бўладиган ҚҚС суммаси хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари ҳисобидан тўланади ёки қонунчиликда белгиланган тартибда республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;
- олиб кириладиган товарларни божхона божидан озод қилиш ва ҚҚС суммасини республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш Ўзбекистоннинг лойиҳани амалга оширишдаги улуши деб ҳисобланади.
Мавзуга оид
16:57 / 14.04.2025
Ислом тараққиёт банки Ўзбекистон таълим тизимига 40 миллион доллар грант ажратади
16:35 / 12.04.2025
“Қишлоқда яшаб ҳам кам бўлмадик” — қўштепалик боғбон
10:35 / 20.03.2025
Ўзбекистонда қишлоқ жойларда туғилиш кўпроқ экани маълум бўлди
14:03 / 20.02.2025