Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Бошимизни эгиб пахта экдик, лекин даромад қилмадик» – Шавкат Мирзиёев
Хоразм вилояти фаоллари билан учрашув чоғида амалдаги президент Шавкат Мирзиёев ўтмишда пахта ҳосили етиштириш билан боғлиқ муаммолар ва бугунги кундаги вазият ҳақида гапирди.
“Шунча йил бошимизни эгиб пахта экдик, лекин кўнгилдагидек даромад қилмадик. Бирор марта республика бўйича олинган даромадимиз 1 млрд долларга етмади. Ўртача 800-850 млн доллар бўларди. Ҳозир битта Андижон вилоятининг ўзи текстил маҳсулотларидан 700 млн долларлик экспорт қиляпти. Аввал биз пахтанинг ўзини сотган бўлсак, энди ҳатто четдан сотиб олишга, қайта ишлашга тайёрмиз. Хорижий давлатлар эса келиб биздан пахта сўраб туришибди.
Бугун Хоразм оқсоқоллари билан гаплашдим, 4 ойдан ортиқ пахта терилишини айтишди. Ҳозир ҳеч ким қанча пахта олингани билан қизиқмайди. Чунки етиштирувчида манфаат бор.
Бу борада, биз аввало вилоят аҳолиси ва тадбиркорларини қандай долзарб муаммолар ташвишга солаётганини, уларни ҳал этиш учун мавжуд резерв ва имкониятларни чуқур ўргандик.
Бугунги кунда Хоразмдаги энг катта муаммолардан бири – 80 мингдан зиёд аҳоли бандлигини таъминлашимиз керак. Шунингдек, меҳнат бозорига ҳар йили 30 минг нафар ёшлар кириб келмоқда. Айниқса, бу масала Қўшкўпир, Янгиариқ, Янгибозор туманларида ўта долзарб”, – деди давлат раҳбари йиғилганларга қарата.
Мавзуга оид
14:55 / 27.05.2025
Пахта ва ғаллачиликда юқори кўрсаткичларга эга субъектлар қўшимча рағбатлантирилади
17:04 / 01.05.2025
АҚШ Ўзбекистон пахта саноатини молиялаштирганини эшитган Илон Маск кулиб юборди
22:00 / 25.03.2025
АҚШ Меҳнат вазирлиги 38 миллион долларлик хорижий ёрдамни тўхтатди
20:13 / 14.02.2025