Рим аҳолиси тўнғизлардан азият чекмоқда
Италия пойтахти Римда тўнғизлар тўдалари бамайлихотир юриб, маҳаллий аҳолига кўплаб муаммолар туғдирмоқда. The Local нашрининг хабар беришича, ёввойи ҳайвонлар йўлнинг пиёдалар ва транспорт ҳаракатланадиган қисмида, уйлар ҳовлиларида изғиб юрибди.
Таъкидланишича, тўнғизлар шаҳар шароитига кўникиб, пиёдалар ва транспорт қатновидан ҳеч ҳам чўчимаяпти. Одамлар эса тўнғизлар сабабли ҳаттоки итларини сайрга олиб чиқиш ҳам хавфли бўлиб қолганини айтишмоқда.
Twitter’нинг италян сегментида #cinghiali, яъни “тўнғизлар” хештеги оммалашмоқда.Фойдаланувчилар ушбу хештег остида Италия кўчаларида юрган тўнғизларни, бу билан боғлиқлар мемлар ва ҳазилларни эълон қилишмоқда. Улардан баъзиларининг киноя қилишича, энди Римга велосипед йўлкаларидан ташқари, тўнғизлар учун ҳам йўлкалар зарур.
Таъкидланишича, охирги йилларда шаҳарда, айниқса унинг шимолий қисмида тўнғизлар тобора кўп пайдо бўлмоқда.
Италия қишлоқ хўжалиги вазири Стефано Патуанелли ушбу вазиятни “бутун мамлакат бўйлаб ҳис қилинаётган фавқулодда вазият” деб атаган.
“Ушбу вазият фақат Римда юз бераётгандек туюлиши мумкин, бироқ бундай эмас. Бу муаммо ҳақида бошқа ҳудудлар ҳам ҳар кун ҳисобот бермоқда”, деб айтган вазир.
Унинг айтишича, бу муаммога курашиш учун янги қонунлар зарур эмас, мавжуд қонунлар ҳам етарли.
Бу орада фермерларнинг таъкидлашича, пандемия сабабли киритилган локдаун вақтида 2020 йилда фермалар ва шаҳарлар чеккаларига кириб қолган тўнғизлар сони 15 фоизга ошиб, рекорд даражага – 2,3 млн бошга етган.
Италиянинг провинциал шаҳарларида тўнғизлар сабабли юзага келган автофалокатлар сони охирги 10 йил ичида 81 фоизга ошган. 2020 йилда улар билан боғлиқ юз берган йўл-транспорт ҳодисаларида 16 киши вафот этган, 215 киши жароҳат олган.
Мавзуга оид
19:12 / 26.11.2024
Италиянинг Ўзбекистондаги элчиси фаолиятини якунлади
21:14 / 22.11.2024
Италияда экофаоллар норозилик рамзи сифатида ИИВ биноси қаршисига гўнг тўкди
16:48 / 17.11.2024
Италиялик тадбиркор ўғирлаб кетилишини уюштирган ўзбекистонлик қўлга олинди
22:08 / 15.11.2024