Ўзбекистон | 09:22 / 24.09.2021
4475
2 дақиқада ўқилади

Rozmetov: Барча янгиликлар – астойдил унутилган ўтмишдан дарак дейишади

Биз эса энг яхшиси – йиллар давомида сайқалланган ўтмиш тажрибасининг меваси деймиз.

Ўтмиш анъаналарига ҳурматни сақлаган ва замонавий имкониятлардан фойдаланган ҳолда, Rozmetov компанияси истеъмолчиларнинг меҳрини қозониб, ўттиз йилдан бери ўзида сақлаб келмоқда.

Муваффаққиятимизнинг сири нимада? Эҳтимол, биз сифатли ҳом ашёдан, яъни сара ва табиий гўштдан фойдаланишимиздадир. Ёки тайёрлашда эксклюзив рецептларни қўллашимизда. Ёки биз сифатли зираворлар ва Германия буки асосида табиий дудлаш усулидан фойдаланишимизда. Ёҳуд хоҳ у технолог ёки оддий ишчи бўлсин, дизайнер, қадоқчи ёки ҳайдовчи бўлсин, профессионал мутахассисларни ишга жалб қилишимиздадир. Уларнинг барчаси ягона эзгу мақсад – истеъмолчи учун яхши маҳсулот ишлаб чиқариш ва етказишга хизмат қиладилар.

Маҳсулотларимиз сифатли, мазали ва хавфсиз бўлиши биз учун устувор вазифа. Бунинг тасдиғи сифатида маҳсулотимиз ISO 22000:2005 озиқ-овқат хавфсизлигини бошқариш тизими халқаро стандартига мувофиқлик сертификатига ва ишлаб чиқаришда қўлланиладиган ҳомашё, шу жумладан, қўшимча ва зираворлар, ишлаб чиқариш хоналари, ускуналари, тадбиркорлик фаолиятини юритиш услуби ва албатта, якуний маҳсулот ҳалоллик талабларига мос келишини тасдиқловчи Halal сертификатига эгадир.

Rozmetov – оилавий корхона бўлиб, унинг қадриятлари “Оиладан оилага” шиорида ҳам ўз аксини топган. Маҳсулотимиз энг яқин ва севимли инсонлар учун ишлаб чиқарилган. У шинам нонушта пайтида ҳам, шошилинчда қилинган тушликда ҳам, энг азиз ва яқин инсонлар даврасидаги зиёфат пайтида ҳам дастурхонингиз кўркига кўрк қўшади.

Биз сизни яхши кўрамиз, билдирган ишончингиз учун раҳмат!

Instagram: @rozmetov.uz

Facebook: fb.com/rozmetov.uz

Telegram: t.me/rozmetov_official

Реклама ҳуқуқи асосида

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид