Жаҳон | 17:07 / 28.09.2021
19445
1 дақиқада ўқилади

Дунёнинг энг бадавлат одамлари рейтингида етакчи ўзгарди

Tesla ва SpaceX асосчиси миллиардерлар рейтингида иккинчи марта биринчи ўринга кўтарилди.

Фото Patrick Pleul / EPA / TASS

Америкалик бизнесмен Илон Маск Forbes миллиардерлар рейтингида биринчи ўринга кўтарилди. Унинг бойлиги миқдори илк бор 200 миллиард доллардан ошди.

У Amazon асосчиси Жефф Безосни биринчи ўриндан тушириб юборди.

Шу тарзда, Маск бойлиги миқдори 200 миллиард доллардан ошган учинчи инсонга айланди.

2020 йил августда Безос, шу йил июнда LVMH гуруҳи президенти Бернар Арнонинг бойлиги 200 миллиард доллардан ошганди.

Ҳозирда Безос ва Арнонинг бойлиги мос равишда 197,7 ва 175,2 миллиард доллар деб баҳоланмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид