Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Андижон – Хонобод» темир йўли электрлаштирилади
Андижон вилоятида келгуси беш йилда 21 минг хонадонли кўп қаватли уйлар қурилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
“Шундан 2 мингтаси эҳтиёжманд оилаларга ажратилиб, уларга ипотека кредити бўйича субсидия берилади.
Ҳаммангиз хабардорсиз, шу йил июнь ойида яхши ният билан “Янги Андижон” шаҳрига тамал тошини қўйдик. Ушбу йирик лойиҳанинг биринчи босқичида 192 та кўп қаватли уй қурилиб, 5 мингдан зиёд оила ўз бошпанасига эга бўлади. Андижон ва Янги Андижон шаҳарларини боғловчи 16 километрлик тезюрар автобус йўналиши ташкил этилади.
Шунингдек, вилоятда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида ҳар йили камида 30 та қишлоқ ва маҳалла ободонлаштирилади ва ижтимоий объектлар таъмирланади. Бунга ҳар йили қарийб 500 миллиард сўм йўналтирилади.
Марказлашган ичимлик сув таъминоти даражаси 82 фоиздан 90 фоизга етказилади. Бунинг учун, келгуси беш йилда 5 минг 700 километр ичимлик суви ва 813 километр канализация тармоқлари, 1 мингдан зиёд сув иншоотлари қурилади ва реконструкция қилинади. Ана шундай ишлар ҳисобидан, вилоятда 1 миллион аҳолининг тоза ичимлик суви таъминоти яхшиланади. Бу мақсадлар учун 6 триллион сўм ажратилади.
Келгуси беш йилда 4,5 минг километр ички йўллар, 286 та кўприкларни қуриш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Бунга 3 триллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилади.
“Андижон – Хонобод” темир йўли электрлаштирилади ва шаҳарлараро йўловчи поездлар йўлга қўйилади. Андижон аэропорти реконструкция қилиниб, авиақатновлар сони камида 5 баробар кўпайтирилади. Вилоятда 79 та янги автобус йўналишлари очилиб, 531 та маҳалла жамоат транспорти қатнови билан қамраб олинади”, деди Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025