Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 08:09 / 29.09.2021
1372
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда ёнғин-қутқарув спорти ривожлантирилади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Ёнғин-қутқарув спортини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор қабул қилинди.
Қуйидагилар ёнғин-қутқарув спортини ривожлантириш бўйича устувор вазифалар этиб белгиланди:
- қутқарувчиларнинг жисмоний тайёргарлиги ва касбий маҳоратини изчил ошириб бориш;
- ёшлар орасида ёнғин-қутқарув спортини оммалаштириш, истеъдодли спортчиларни саралаб олиш ва миллий терма жамоа захирасини шакллантириш;
- замонавий спорт иншоотларини барпо этиш ҳамда спорт техникалари ва анжомлари билан тизимли таъминлаш орқали ёнғин-қутқарув спорти мажмуаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
- ёнғин-қутқарув спортини ривожлантириш бўйича илғор жаҳон тажрибасини муттасил ўрганиб бориш ва амалиётга кенг жорий этиш.
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:
- 2022-2024 йилларда ёнғин-қутқарув спорти мажмуаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш дастури;
- 2022-2024 йилларда ёнғин-қутқарув спорти мажмуаларини янгидан қуриш ва реконструкция қилиш дастури.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш