Жаҳон | 22:43 / 30.09.2021
10194
1 дақиқада ўқилади

Афғонистон соғлиқни сақлаш тизими инқироз ёқасида экани маълум қилинди

Маълумотларга кўра, ҳозирда Афғонистонда 20 мингдан ортиқ тиббиёт ходими ишсиз ёки маош олмасдан ишламоқда. Уларнинг 7 минг нафардан ортиғи аёллардир.

Халқаро Қизил хоч қўмитасининг Осиё-Тинч океани минтақасидаги бўлинмаси раҳбари Александр Матеу Афғонистон соғлиқни сақлаш тизими инқироз ёқасида эканини айтди.

“Одамлар маошсиз яна бир неча ҳафта ишлашга рози бўлиши мумкин, аммо вақти келиб дори-дармонлар тугайди. Чироқни ёқа олмасанг, клиникага келган беморларга ҳеч нарсани таклиф қила олмасанг, эшикларни ёпишга тўғри келади”, – деди Матеу.

Матеунинг сўзларига кўра, ҳозирда Афғонистонда 20 мингдан ортиқ тиббиёт ходими ишсиз ёки маош олмасдан ишламоқда. Уларнинг 7 минг нафардан ортиғи аёллардир.

У шунингдек, агарда мамлакатда маошларни беришни тиклаш учун маблағ бўлмаса, қишда йирик гуманитар инқироз юз бериши мумкинлигини айтди.

Аввалроқ ЖССТ Афғонистондаги тиббиёт муассасаларининг 20 фоиздан камроғи фаолият кўрсатаётгани, муассасаларнинг учдан бирида зарур дорилар қолмаганини маълум қилганди.

Мавзуга оид