Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тимур Бекмамбетов Ўзбекистонда Хўжа Насриддин ҳақида мультфильмни суратга олади
1 октябрда Тошкентда ўтаётган “Ипак йўли дурдонаси” халқаро кинофестивалида Ўзбекистон Кинематография агентлиги, Шакен Айманов номидаги “Казахфильм” киностудияси ва режиссёр Тимур Бекмамбетовнинг “Базелевс” компанияси ўртасида Хўжа Насриддин ҳақида мультфильмни суратга олиш бўйича келишув имзоланди.
Келишувга кўра, мультфильм қисман Ўзбекистон ва Қозоғистонда суратга олинади. Шунингдек, “Базелевс” мутасадди идоралар билан ҳамкорликда икки давлатда анимация мактабларини очади.
“Марказий Осиё давлатларида Хўжа Насриддинни эъзозлашади ва яхши кўришади, унинг ватанини айнан шу ер деб ҳисоблашади. Биз KION билан бирга эртакларнинг севимли қаҳрамони саргузаштлари ҳақидаги анимацион фильм устида унинг уйи – Шарқда, Ўрта Осиёда ишлашимиздан хурсандмиз. Мультфильмнинг яратилиши учун жумладан маҳаллий рассомлар ҳам жавоб беради”, деб таъкидлаб ўтган Бекмамбетов.
“Хўжа Насриддин” деб ном оладиган янги мультфильм режиссёрнинг шу номдаги қўғирчоқ спектакли асосида яратилади. Спектакл премьераси жорий йил бошида Москвадаги Миллатлар театрида бўлиб ўтган.
Тимур Бекмамбетов россиялик таниқли кинорежиссёр, сценарийнавис, продюсер ва клипмейкер бўлиб, ўз вақтида “Илҳом” театри ва “Ўзбекфильм”да рассом бўлиб ишлаган, Ҳолливудда ижод қилган. Ўндан кўпроқ фильмга режиссёрлик қилган.
Мавзуга оид
11:30 / 29.10.2024
Берлинда "Хўжа Насриддин" фестивали ўтказилди
18:52 / 07.11.2023
Хўжа Насриддин ҳақида компютер ўйини яратилади
18:32 / 21.03.2023
Тимур Бекмамбетов Хўжа Насриддин ҳақида анимацион фильм суратга олади
14:59 / 02.12.2022