Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда юздан ортиқ корхона фаолиятини тўхтатди
Экспертларнинг фикрича, агарда корхоналар дуч келган муаммолар зудлик билан ҳал қилинмаса, иқтисодий инқироз келиб чиқиши мумкин.
Афғонистоннинг Ҳирот вилоятида охирги икки ой ичида 100дан ортиқ корхона фаолиятини тўхтатди, деб хабар берди Tolo News телеканали.
Маълум қилинишича, корхоналарнинг тўхташига хомашё етишмовчилиги, сотувнинг камайиши ва мамлакатдаги иқтисодий қийинчиликлар сабаб бўлган.
Вилоят ҳокимлиги вакилларининг сўзларига кўра, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун қулай шароит яратиш мақсадида импорт маҳсулотларга нисбатан бож тўловлари оширилган.
Экспертларнинг фикрича, агарда корхоналар дуч келган муаммолар зудлик билан ҳал қилинмаса, иқтисодий инқироз келиб чиқиши мумкин.
Аввалроқ Афғонистон соғлиқни сақлаш тизими инқироз ёқасида экани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025