Наманганда фуқарога қурувчидан ҳаққи ундириб берилди
Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида истиқомат қилувчи фуқаро уй олиш учун тўлаган бошланғич тўловини қайтариб олишда муаммоларга дуч келди. Пулни қайтаришда Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ёрдам берган.
Узоқ вақтдан бери замонавий янги қурилган уйдан хонадон сотиб олишни орзу қилган фуқаро Янгиқўрғон туманида қурилаётган кўп қаватли уйдан уй-жой сотиб олиш мақсадида “Исмоил Ислом қурилиш” МЧЖ билан шартнома тузади. Бошланғич тўлов учун 30 млн сўм маблағ миқдорида тўловни амалга оширади.
Хонадон учун тўлиқ тўловни амалга ошириш имконияти бўлмаганлиги сабабли, уни кредит шартлари асосида харид қилишга қарор қилади.
Бироқ, ипотека кредити шартларини ўрганиб чиққандан сўнг, ўзи учун номақбул ҳисоблайди ва қурувчи “Исмоил Ислом қурилиш” МЧЖ билан шартномани бекор қилишга ва бошланғич тўловни қайтариш фикрига келади.
Аммо қурувчи ҳар хил баҳоналар билан бошланғич тўлов учун тўланган пул маблағларни қайтарилмаслигини маълум қилади. Сўнг фуқаро Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Наманган вилояти ҳудудий тузилмасига мурожаат қилишга мажбур бўлади.
Агентлик мутахассислари томонидан шартнома шартлари ҳамда мазкур мурожаатнинг барча тафсилотлари ўрганиб чиқилиб, хонадон сотиб олиш учун тўланган 30 млн сўм миқдоридаги маблағни истеъмолчига қайтарилиши таъминланди.
Мавзуга оид
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
21:11 / 11.11.2024
Наманганда поезд билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди
17:35 / 11.11.2024
Наманганда тўёна кўринишида пора олган кадастр бўлими бошлиғи 5 йилга қамалди
09:30 / 07.11.2024