Жаҳон | 16:40 / 05.10.2021
7665
1 дақиқада ўқилади

Польша мудофаа вазири Россияни Европа учун энг асосий таҳдид деб атади

Мариуш Блашчак «Евроатлантика сиёсати ягона ва ҳамжиҳат бўлиши керак», деб ҳисобламоқда.

Фото: Karol Serewis / newspix.pl

Польша мудофаа вазири Мариуш Блашчак Россияни Европадаги хавфсизликни издан чиқарувчи бош омил деб атади.

«Европада хавфсизлик соҳасидаги вазият Россия сиёсати сабабли ёмонлашмоқда», — деб таъкидлади у.

Блашчакнинг фикрича, бу Россия ҳарбий қудратининг ошиши, халқаро муносабатлардаги таҳдидлар ва мудофаа имкониятларини синашнинг бошқа шаклларида намоён бўлмоқда.

Польша мудофаа вазири ушбу вазиятда «Евроатлантика сиёсати ягона ва ҳамжиҳат бўлиши керак», деб ҳисобламоқда.

Унинг сўзларига кўра, барча мамлакатлар умумий хавфсизликни таъминлашга ўз ҳиссасини қўшиши шарт. 

«Бугунги дунёда ҳеч бир мамлакат хавфсизлик соҳасида мустақил сиёсат олиб бора олмайди. Польша НАТО хавфсизлиги учун ўз ҳиссасини қўшишга тайёр», — деди Блашчак.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид