Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда 85 ёшли отахонга 29 йилдан сўнг Ўзбекистон фуқаролиги берилди
Қашқадарё вилояти Нишон туманида 85 ёшли отахонга Ўзбекистон фуқаролиги берилган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Нишон тумани Ширинобод маҳалласида яшовчи 85 ёшли Нормамат Уразов Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинган. У бунгача фуқаролиги йўқ шахс мақомида яшаб келган.
Н.Уразов 1936 йилда Тожикистон Республикасида туғилган. Асли касби ўқитувчи. У 1992 йилда Нишон тумани, Ширинобод маҳалласига кўчиб келган. 85 ёшли отахон 29 йил деганда Ўзбекистон фуқароси бўлди.
Қайд этилишича, Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Нишон тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан Н. Уразовга Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилингани ҳақида ID–карта расмийлаштириб берилган.
Мавзуга оид
12:15 / 18.10.2023
Қашқадарёда ҳовлисида бир тонна каннабис етиштираётган шахс ушланди
14:06 / 17.11.2022
Қашқадарёда фермерларнинг оқараётган косасига чанг солиняпти
14:40 / 08.08.2022
Бош прокуратура Нишон туман ҳокими ўринбосарига нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди
12:06 / 08.08.2022