Жаҳон | 20:20 / 06.10.2021
5373
1 дақиқада ўқилади

Озарбойжон авиақатновлар учун Арманистон ҳаво ҳудудидан фойдаланишни бошлади

Озарбойжон ва Арманистон ўртасидаги ҳаво ҳудуди расман ёпилмаган, аммо 1990-йиллардан буён бу мамлакатлар авиаташувчилари бошқа йўналишлардан фойдаланаётганди.

Фото: Azerbaijan Airlines

«Озарбойжон ҳаво йўллари» (AZAL) авиакомпанияси Бокудан Наҳичеванга йўловчи рейсларини амалга ошириш учун Арманистон ҳаво ҳудудидан фойдаланишни бошлади. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.

«Ушбу қадам Озарбойжоннинг минтақадаги транспорт коммуникацияларидаги тўсиқларни олиб ташлашга қатъиян тайёрлигини кўрсатади, бу барча чегарадош мамлакатлар манфаатларига мос тушади», — дейилади хабарда.

 Йўналишнинг ўзгариши парвоз вақтини ва ёнилғи сарфини қисқартиради.

 «Бундан буён AZAL ушбу рейсни амалга оширишда мавжуд барча, жумладан, Арманистон ва Эрон ҳудудлари орқали ўтадиган ҳаво йўлакларидан фойдаланади», — дея қўшимча қилинган хабарда.

Озарбойжон ва Арманистон ўртасидаги ҳаво ҳудуди расман ёпилмаган, аммо 1990-йиллардан буён бу мамлакатлар авиаташувчилари бошқа йўналишлардан фойдаланаётганди.

Аввалроқ Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Озарбойжон Арманистон билан музокаралар бошлашга тайёрлигини айтгани ҳақида хабар берилганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид