Жаҳон | 16:48 / 07.10.2021
15182
2 дақиқада ўқилади

Адабиёт бўйича 2021 йилги Нобел мукофоти совриндори номи эълон қилинди

Ҳозирда Буюк Британияда яшовчи танзаниялик ёзувчи Абдулраззоқ Гурна «истилочилик оқибатлари ҳамда маданиятлар ва қитъалар орасига тушиб қолган қочоқлар тақдири мавзусини ёритгани учун» ушбу мукофотга лойиқ кўрилди.

Фото: Getty Images

Адабиёт бўйича 2021 йилги Нобел мукофоти совриндори номи эълон қилинди. Бу ҳақда Нобел қўмитасининг Twitter-аккаунтида маълум қилинди.

Унда айтилишича, мукофот танзаниялик 73 ёшли ёзувчи Абдулраззоқ Гурнага берилади.

Ҳозирда Буюк Британияда яшовчи ёзувчи «истилочилик оқибатлари ҳамда маданиятлар ва қитъалар орасига тушиб қолган қочоқлар тақдири мавзусини ёритгани учун» ушбу мукофотга лойиқ кўрилди.

4 октябрдан жорий йил учун Нобел мукофоти совриндорларини эълон қилиш ҳафталиги бошланди. Тиббиёт ва физиология йўналишида нуфузли мукофот Калифорния университети профессори Дэвид Жулиус ва АҚШдаги Скрипс илмий-тадқиқот институти ходими Ардем Патапутянга топширилди. 

Жоржио Паризи, Клаус Ҳасселман ва Сюкуро Манабе физика бўйича 2021 йилги Нобел мукофоти совриндорлари деб эълон қилинди.

Кимё йўналишида Бенжамин Лист ва Дэвид Макмиллан асимметрик органокатализаторни ривожлантиргани учун совриндор деб топилди.

Нобел қўмитаси яна 2 йўналиш бўйича совриндорларни эълон қилади. 8 октябрда тинчлик бўйича Нобел совриндори эълон қилинади. 11 октябрда эса иқтисодиёт бўйича Нобел совриндорлари маълум бўлади.

Аввалги йиллардаги ғолиблар:

2020: Луиза Глюк (АҚШ)

2019: Петер Ҳандке (Австрия)

2018: Ольга Токарчук (Польша)

2017: Кадзуо Исигуро (Буюк Британия)

2016: Боб Дилан (АҚШ)

2015: Светлана Алексиевич (Беларусь)

2014: Патрик Модиано (Франция)

2013: Элис Манро (Канада)

2012: Мо Янь (Хитой)

2011: Томас Транстремер (Швеция)

2010: Марио Варгас Льоса (Перу)

2009: Герта Мюллер (Германия)

2008: Жан-Мари Ле Клезио (Франция)

2007: Дорис Лессинг (Буюк Британия)

2006: Ўрхон Памуқ (Туркия)

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид