Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтидорли ёш хотин-қизларни аниқлаш бўйича янги механизм жорий этилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Иқтидорли ёш хотин-қизларни аниқлаш, уларнинг қобилиятларини тўғри йўналтириш ва раҳбарлик лавозимларига тавсия этиш тизимининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлигининг 2022 йилдан бошлаб иқтидорли ёш хотин-қизларни аниқлаш, уларнинг қобилиятларини тўғри йўналтириш бўйича “Оила – маҳалла – мактабгача таълим – ўрта таълим– ўрта махсус таълим – олий таълим” ҳамкорлик механизмларини жорий этиш ҳақидаги таклифлари маъқулланади.
Қуйидагиларни назарда тутувчи:
а) Иқтидорли ёш хотин-қизларни аниқлаш, уларнинг қобилиятларини тўғри йўналтириш ва раҳбарлик лавозимларига тавсия этиш тартиби тўғрисидаги низом:
- маҳаллалар ва таълим муассасаларида иқтидорли ёш хотин-қизларни аниқлаш тартиби;
- иқтидорли ёш хотин-қизларнинг иқтидор ва қобилиятлари, қизиқишларини тўғри йўналтириш ва рўёбга чиқариш тартиби;
- иқтидорли ёш хотин-қизларни раҳбарлик лавозимларига тавсия этиш тартиби;
б) Иқтидорли ёш хотин-қизларни аниқлаш, уларнинг қобилиятларини тўғри йўналтириш ва раҳбарлик лавозимларига тайёрлашни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда иқтидорли ёш хотин-қизларни раҳбарлик лавозимларига тайёрлаш ва тавсия этиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Республика ва ҳудудий хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг республикада ҳар йили март ойининг биринчи ҳафталигини “Хотин-қизларни эъзозлаш ҳафталиги” деб эълон қилиш, вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари ва таълим муассасаларида хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгашларини ташкил этиш ҳақидаги таклифлари маъқулланади.
Белгилаб қўйилишича:
- “Хотин-қизларни эъзозлаш ҳафталиги” ҳар йили ишлаб чиқилган дастурлар ва режалар асосида барча вазирлик ва идораларда, хўжалик бирлашмаларида, маҳаллаларда, айниқса олис ва чекка ҳудудлардаги фуқаролар йиғинларида кенг нишонланади;
- вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари ва таълим муассасаларида хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгашларининг раислари жамоатчилик асосида биринчи раҳбарларнинг хотин-қизлар бўйича маслаҳатчилари ҳисобланади.
Мавзуга оид
10:26 / 03.07.2024
Ўзбекистонда 6 ойда қанча оила яраштирилгани маълум қилинди
16:50 / 24.06.2024
Сенат раиси “Раҳбар аёллар мактаби” тингловчилари билан учрашди
10:42 / 02.06.2024
Хотин-қизларни энг кўп ишга олган 10 та корхона маълум қилинди
20:21 / 23.05.2024