Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистондаги масжидда содир этилган теракт қурбонлари сони 150 нафарга етди
Маълумот берилишича, ҳалок бўлганлар ва яраланганлар орасида болалар ва ўсмирлар кўпчиликни ташкил этади. Теракт оқибатида камида 200 киши турли даражада тан жароҳати олган.
Афғонистоннинг Қундуз вилоятидаги Саидобод шиалар масжидида содир этилган теракт оқибатида 150 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТАСС «Атталаат-и рўз» газетасига таяниб хабар берди.
Нашрнинг маълумот беришича, ҳалок бўлганлар ва яраланганлар орасида болалар ва ўсмирлар кўпчиликни ташкил этади. Теракт оқибатида камида 200 киши турли даражада тан жароҳати олган.
Теракт жума намози вақтида амалга оширилганди.
«Толибон» ҳаракатининг маданият бўйича комиссияси аъзоси Муҳаммад Жалолнинг маълум қилишича, портлашни «ИШИД Хуросон» террорчи гуруҳи аъзолари уюштирган.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025