Ўзбекистон | 18:04 / 09.10.2021
24273
1 дақиқада ўқилади

Чинакам ваҳшийлик. "Навоийазот" сабаб минглаб балиқ нобуд бўлди, зарар 4 млрд сўмдан ошмоқда

«Навоийазот» АЖ Зарафшон дарёсига кўп миқдорда ҳаёт учун хавфли зарарли моддаларни оқизган. Оқибатда балиқлар нобуд бўлган. Улар орасида «Қизил китоб»га киритилган турлар ҳам бор.

Айни дамда Навоий вилоят экология бошқармасининг 32 нафар инспектори вазиятни ўрганмоқда. 20 кмдан кўпроқ ҳудуддаги сув ўрганилган ва мингдан ортиқ балиқ нобуд бўлгани аниқланган.

Бу ҳақда Kun.uz'га маълум қилди Давлат экология қўмитаси раҳбари ўринбосари Исломбек Боқижоновнинг сўзларига кўра, «Навоийазот» дарёга зарарли модда оқизиши оқибатида айни дамга қадар аниқланган зарар 4 миллиард сўмдан ортиқ бўлиши мумкин.

Текширувлар, давом эттирилмоқда, зарар бундан ҳам каттароқ бўлиши эҳтимоли бор.

Давлат экология қўмитаси ахборотига кўра, Зарафшон дарёсининг Кармана туманидан оқиб ўтувчи қисмининг 5 та нуқтасидан таҳлил намуналари олинган; текширув натижаларига кўра, дарё сувида азот аммоний белгиланган меъёрлардан 21 баробар, азот нитрат 2,6 баробар, азот нитрит 60 баробар, хлоридлар 1,3 баробар, мис ионлари 2,1 баробар юқорилиги ҳамда дарёда ёппасига заҳарланиш юзага келгани аниқланган.

Мавзуга оид