Жаҳон | 15:23 / 09.10.2021
6300
1 дақиқада ўқилади

Туркияда олти нафар хориж фуқароси жосусликда гумонланиб қўлга олинди

Гумонланувчилардан учта тўппонча ва патронлар мусодара қилинган.

Фото: Haberturk

Туркияда олти нафар хориж фуқароси жосусликда гумонланиб қўлга олинди, деб хабар берди Haberturk телеканали.

Телеканалнинг маълумот беришича, уларни қўлга олиш операцияси Анталия ва Истанбулда ўтказилган.

Гумонланувчилардан учта тўппонча ва патронлар мусодара қилинган.

Фото: Haberturk

Истанбул терроризмга қарши курашиш бошқармаси ва миллий разведка ташкилоти иш бўйича суриштирув бошлаган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид