Жиззахда Cobalt автобус билан тўқнашди. Икки киши вафот этди
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида қорақалпоғистонлик ҳайдовчи бошқарувидаги Cobalt машинаси автобуснинг орқасидан бориб урган. Оқибатда икки киши вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 5 октябрь куни М39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобиль йўлининг Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган 974-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган.
Нукус шаҳрида яшовчи ҳайдовчи 1982 йилда туғилган шахс бошқарувида бўлган Cobalt машинаси Бухоро вилоятидан Тошкентга кетаётиб йўл четида тўхтаб турган автобусга бориб урилган. Оқибатда Cobalt машинасида йўловчи сифатида кетаётган фуқаро оғир тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган. Шунингдек, икки нафар йўловчи оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, Cobalt ҳайдовчиси машинани бошқариб кетаётиб ухлаб қолган ва натижада бошқарувни йўқотган.
Мавзуга оид
09:00 / 13.11.2024
1,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди
09:25 / 06.11.2024
Жиззахда қарийб 800 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган фуқаро аниқланди
08:30 / 28.10.2024
Жиззахда иккита юк машинаси тўқнашди
22:09 / 14.10.2024