Ўзбекистон | 08:31 / 11.10.2021
4576
1 дақиқада ўқилади

Навоийда мингдан ортиқ йўрға тувалоқ табиатга қўйиб юборилди

Фото: Навоий экология бошқармаси

Навоий вилоятида Қизил китобга киритилган 1 070 та йўрға тувалоқ очиқ табиатга қўйиб юборилган. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг сентябрь ойида Амирликларнинг йўрға тувалоқни асраш марказида етиштирилган 1 070 та йўрға тувалоқ вилоятнинг Томди, Учқудуқ ва Конимех туманлари чўл ҳудудларида ёввойи табиатга учирилган.  

Амирликларнинг йўрға тувалоқни асраш маркази Навоий шаҳридан қарийб 50 километр узоқликда жойлашган бўлиб, марказ БАА вице-президенти, Дубай амири Шайх Муҳаммад ибн Рошид Ал-Мактум ташаббуси билан 2008 йилда ташкил этилган.

Фото: Навоий экология бошқармаси

Олдинроқ Дубай шаҳзодаси Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Ол Мактум лочинлар билан тувалоқ овлаш учун Навоийга келгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид