Тошкентда 60дан ортиқ қоидабузарликларни содир этган «Gentra» ушланди
Тошкент шаҳрида икки йил мобайнида 60дан ортиқ қоидабузарликларни содир этган «Gentra» ушланиб, Чорсу жарима майдончасига олиб келинган. Қоидабузарликларнинг асосий қисми тезликни ошириш билан боғлиқ. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИБ маълум қилди.
Ҳайдовчи ушбу машина қидирувда экани ва бошқа қоидабузарликларни ҳам яшириш мақсадида турли усулларни ўйлаб топган. 2021 йил 6 октябр куни Чилонзор тумани Бешёғоч кўчасида фуқаро Ш.Ф. бошқарувидаги «Gentra»нинг давлат рақами (01 007 SSS) ЙПҲ ходимлари томонидан шубҳа остига олинган. Рақам текширилганда ИИВ ЙҲХБ рўйхатида йўқлиги аниқланган.
Машина олд ва орқа ойналари қорайтирилган, ҳайдовчи махсус рухсатномасиз ҳаракатланган, шунингдек, милтилловчи чироқлар ва товуш кучайтирувчи карнайлар ҳам ўрнатилгани аниқланган.
Текширув-суриштирув натижаларига кўра, машина юкхонасидаги бир неча рақамлар ҳам ушбу машинага тегишли бўлиб чиқмади. Аниқланишича, машина ҳайдовчининг онасига тегишли бўлган ва ҳайдовчи жарима ва жавобгарликдан қочиш мақсадида шундай қочиб юрган.
Бундан ташқари, фуқаронинг онасига тегишли бўлган 01М 710ZA транспорт воситасида ҳам муддати 60 кундан ўтган бир нечта йўл ҳаракати қоидалари бузилиши билан боғлиқ тўланмаган жарималар мавжудлиги, ушбу транспорт воситасига сохта рақам тақиб юрилгани аниқланди. Ҳозирда ушбу автомобил ҳам жарима майдончасига жойлаштирилган.
Ҳозирда ҳайдовчига нисбатан маъмурий жавобгарлик белгиланган ва жиноий иш ҳам қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Мавзуга оид

21:51 / 11.04.2025
Тошкент шаҳрида 12-13 апрел кунлари кенг кўламли ҳашар ўтказилади

22:19 / 10.04.2025
Тошкентдаги айрим йўллар вақтинча ёпилди

21:18 / 10.04.2025
Тошкентда уй-жой низоси икки кишининг ўлими билан тугади

19:04 / 09.04.2025